Уммон гуруҳи хонандаси Зоҳидга 5 йиллик қамоқ жазоси тайинланди ва у шартли жазога алмаштирилди
2022 йилнинг сентябрь ойида Уммон гуруҳи солисти Зоҳид Рисхиев машинасида катта тезликда бошқарувни йўқотиб ЙТҲ содир этган ва ЙТҲ натижасида бир киши вафот этганди. Зоҳид Рисхиевнинг ўзи жиддий жароҳат олиб шифохонага ётқизилганжи. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг очиқ суд мажлисида Зоҳид Рискиевга (1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Уммон” гуруҳининг собиқ хонандаси, муқаддам судланмаган) оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2023 йил 9 августдаги ҳукмига кўра З. Рискиев Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
З. Рискиевга айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчининг қонуний вакили ва жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги, уларнинг судланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб берган фикрини, судланувчининг соғлиғи оғир аҳволда эканлигини инобатга олиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 72-моддасини (шартли ҳукм қилиш) қўллаб ва тайинланган жазони шартли деб ҳисоблаб, 2 йил синов муддати белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг