Улуғбек Қодиров иштирокидаги «Снайпер» фильмининг 56 кунлик съёмкаси тугади
Режиссёр Озод Шамс ҳамда продюсер Руслан Мирзаев жамоаси томонидан суратга олинган «Снайпер» фильмининг премьераси октябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Фильмнинг суратга олиш ишлари 2017 йилда бошланган эди. Шу вақт мобайнида Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Туркияда суратга олиш ишлари бўлиб ўтди.
Фильм преодюсери Руслан Мирзаевнинг «Халқ сўзи online»га берган маълумотларига қараганда, «Снайпер» фильмининг бир йил ичида бўлиб ўтган 56 кунлик съёмка ишлари якунига етган.
Фильмда бош ролларни Улуғбек Қодиров, Матёқуб Матчонов, Саида Раметова, Шуҳрат Умаров, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Феруза Собитова, Меҳриддин Раҳматов сингари актёр ва актрисалар ижро этишган. Бундан ташқари фильмда турк актёрлари ҳам роль ижро этишган.
«Снайпер» фильмининг кенг жамоатчилик учун мўлжалланган премьераси 2018 йил октябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг