Украинанинг дрон зарбаси ва Исроилнинг қочқинлар лагерига ҳужуми (+видео)
Украина Россияга 140 дан ортиқ дрон учирди
Украина Россия томонга 140 дан ортиқ ракета учирди. Россия томони бир кечада 144 дан ортиқ Украина дронини уриб туширгани айтилмоқда. Улардан 20 таси Москва вилояти устида тутилган.
Москва расмийларига кўра, Украина самолётининг қолдиқлари турар-жой биносига урилиши оқибатида 46 ёшли 1 нафар аёл вафот этган, 3 киши жароҳат олган.
Москва вилояти губернатори Андрей Воробёвнинг айтишича, учувчисиз самолёт қолдиқлари Сешанба куни эрталаб Раменское туманидаги камида иккита кўп қаватли уйларга зарар етказган ва бир нечта квартиралар ёниб кетган.
43 киши вақтинчалик турар жой марказларига эвакуация қилинган. Шаҳар мери Сергей Собяниннинг айтишича, фавқулодда вазиятлар гуруҳлари минтақанинг бир қатор жойларига, шунингдек Жуково аэропорти яқинидаги ҳудудга ва Домодедово тумани атрофида жойлаштирилган. 30 дан ортиқ рейслар тўхтатилган.
Россия вазирлиги Украина билан чегарага яқин Брянск вилоятида 72 дрон ушланганини айтди. Губернатор Александр Богомаз ҳужумни кенг кўламли деб таърифлаган, аммо Телеграм иловасидаги хабарга кўра, қурбонлар ёки зарарлар кўрганлар йўқлиги айтилган. Вазирлик баёнотида айтилишича, яна 14 та дрон Курск, 13 таси Тула ва яна 25 таси мамлакатнинг бошқа бешта ҳудудида ушланган.
Москва ўзининг кенг кўламли босқинини бошлаганидан бери икки ярим йилдан кўпроқ вақт ўтгач, Украина Россиянинг энергетика, ҳарбий ва транспорт инфратузилмасига ҳужум қилиш учун ўзининг маҳаллий дрон саноатининг ривожланишини кучайтирди.
АҚШ банкрот бўлмоқда
Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск АҚШ шиддат билан банкрот бўлаётганини айтиб, давлат қарзи бўйича фоиз тўловлари мамлакат мудофаа бюджетидан ошиб кетганини таъкидлади.
«Агар АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, биз ҳукуматнинг ўзига хос жуда кам учрайдиган дерегуляцияси (жамоат муносабатларининг маълум бир соҳасида давлат томонидан тартибга солишни бекор қилиш ёки қисқартириш)ни амалга ошириш имкониятига эга бўламиз. Чунки АҚШ шиддат билан банкрот бўлмоқда. Мудофаа вазирлиги бюджети йилига бир триллион долларни ташкил этади ва миллий қарз бўйича фоиз тўловлари мудофаа бюджетидан ошиб кетди», деди Маск.
Ўз навбатида, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп ўтган ҳафта президентлик сайловларида ғалаба қозонса, ҳукуматни ислоҳ қилиш бўйича комиссия тузиб, унинг самарадорлигини оширишга ваъда бериб, унга Маск раҳбарлик қилишини қўшимча қилганди.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Собиқ президент Доналд Трамп Республикачилар партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзод қилиб кўрсатилган. Унга демократ номзод — вице-президент Камала Ҳаррис рақиблик қилади.
Исроил яна қочқинлар лагерига зарба берди
Исроил авиацияси сешанба куни тонгда Ғазо жанубидаги қочқинлар лагерига зарба берди. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги маълум қилди.
Фаластин расмийларига кўра, ушбу ҳужум кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлган. Зарба ўзидан катта кратер қолдирди ва қочқинларнинг чодирларини вайрон қилди. Қутқарувчилар тирик қолганларни қидиришмоқда.
Исроил тинч аҳоли учун хавфсиз ҳудуд бўлиши керак бўлган ал-Маваси ҳудудидаги ҲАМАС қўмондонлик марказини нишонга олганини айтди. Шунга қарамасдан, ҲАМАС минтақада ўз қўшини ёки қароргоҳи борлигини рад этди. Фаластин фавқулодда хизматларининг хабар беришича, камида 65 киши ҳалок бўлган ёки яраланган.
«Биз хавфсиз бўлиши керак бўлган гуманитар ҳудудда эдик, аммо Исроил бунга эътибор бермади», деган қочқинлар лагерида яшаб келган Раед Абу Муаммар. ҲАМАС Исроилнинг бундай ҳужумига қандай жавоб бериши номаълум, аммо Тел-Авив гуманитар ҳудудга қилган ҳужуми учун жавоб бериши керак деб, ҳисобланмоқда.
«Reuters» журналистига кўра, атрофдаги чодирлар бутунлай ёниб кетган. Вайронага айланган қочқинлар лагерида металл рамкалар, қум остида қолган машиналар ва қочқинларнинг маиший буюмларининг тартибсиз ёйилиб ётибди. Ҳозирда ҳам қидирув ва қайта тикланиш жараёни кетяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг