Украинага мўлжалланган қурол етказиб бериш кечикмоқда
«Axios» нашрининг хабар беришича, АҚШ Давлат департаменти ҳукуматдаги «шатдаун» туфайли қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол битимларини музлатишга мажбур бўлган. Етказиб бериш жараёнининг тўхтаб қолиши Украинага кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
«Бу нафақат бизнинг иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимизга, балки кўплаб муҳим ҳарбий тизимларни хорижга етказиб бериши лозим бўлган Америка мудофаа саноатига ҳам зарар етказмоқда», — деди Давлат департаментининг юқори лавозимли расмийси «Axios»га берган интервьюсида.
Маълум қилинишича, кечикишлар АМРААМ «ҳаво-ҳаво» ракеталари, Дания, Хорватия ва Польша учун мўлжалланган «Aegis» ракета тизимлари ҳамда HIMARS RQZO (реактив залп отиш тизими)ларининг етказиб беришига тааллуқлидир. Етказиб беришнинг якуний муддати ҳозирча номаълум.
АҚШнинг НАТОдаги иттифоқчилари билан тузаётган бундай битимлар, асосан, Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилади.
Кечикишнинг бош сабаби — қонунчилик жараёнлари ва ходимлар етишмовчилиги. Қурол-аслаҳани экспорт қилишни назорат қилиш тўғрисидаги қонунга кўра, бундай битимлар Конгресс томонидан кўриб чиқилиши шарт. Бироқ Конгресс қўмиталарини хабардор қилиш ва процедураларни якунлаш учун масъул бўлган Давлат департаментининг кўплаб ходимлари мажбурий таътилга чиқарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг