“Украина учун пул йўқ!”. АҚШда Байден Украинага маблағ ажратишни тўхтатишга чақирилди
Иллюстратив фото
Президент Жо Байден бошчилигидаги АҚШ ҳукумати бюджет маблағларини Украинага сарфлашни тўхтатиши керак. Худди шундай фикрни республикачи конгрессмен Маржори Тейлор Грин илгари сурмоқда. У шу тариқа ОАВнинг Вашингтон Киевга 200 миллион долларлик янги ёрдам эълон қилмоқчи эканлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
“Украина учун пул йўқ! Биз ўз армиямизни молиялашни ҳам тугатмадик. Байден маъмурияти эса Киевга кўпроқ пул жўнатиш учун бухгалтерия фирибгарлигини йўлга қўймоқда”, дейди Грин.
Конгрессменнинг қўшимча қилишича, у Конгрессда Украинага янги ёрдам пакетини ёқлаб овоз бермоқчи эмас. Грин АҚШ расмийлари Киевга эмас, ўз давлатига ёрдам бериши кераклигини таъкидламоқда.
Қўшма Штатлар 2022 йил февраль ойи охирида Россиянинг Украина ҳудудида “махсус ҳарбий операцияси” бошланиши билан мазкур мамлакатга молиявий, гуманитар ва ҳарбий ёрдамни кучайтирди. Вашингтон Киевга ёрдам бериш учун миллиардлаб доллар сарфлади. 2023 йил августига келиб эса аксарият америкаликлар Украинага ёрдам беришнинг давом этишига қаршилиги билдирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг