Украина Россия ҳудудларига зарба бериш учун чекловлар олиб ташланишини истаяпти
Фото: AP
АҚШ, Германия, Нидерландия, Италия ва Руминия НАТО саммитида Украинага яна бешта стратегик ҳаво мудофаа тизимини етказиб беришини эълон қилди.
Оқ уйга кўра, тўртта «Patriot» аккумулятори ва улар учун бутловчи қисмлар, шунингдек, SAMP-T тизими Киевга ўтказилади.
Бундан ташқари, яқин келажакда АҚШ ва иттифоқчилар Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа учун ўнлаб тактик тизимлар, жумладан NASAMS, HAWK, IRIS T-SLM, IRIS T-SLS ва Gepard тизимларини етказиб бериш ниятида. Қўшма Штатлар, шунингдек, келаси йили Украина Қуролли кучларига юзлаб тутувчи ракеталарни топширишга ваъда берди.
«Иттифоқчилар коалицияси Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишга келишиб олди», дейилади Оқ уй баёнотида.
Владимир Зеленскийнинг идораси раҳбари Андрей Ермакнинг «Politico» нашрига айтишича, саммитдаги Украина делегацияси Россия ҳудудига зарбалар бериш учун АҚШ қуролларидан фойдаланишга қўйилган барча чекловларни олиб ташлашга эришмоқчи. Ҳозирда Киев узоқ масофали ракеталардан Қримга зарба бериш учун фойдаланмоқда.
«The Wall Street Journal» нашри хабарига кўра, Америка Қўшма Штатлари Украинага Россия ҳудудига ҳужумлар учун HIMARS MLRS, GMLRS ракета тизимлари ва артиллериядан фойдаланишга рухсат берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг