Украина қўшинлари Россия босиб олган ҳудудларни қайтариб олди
Архив фото
Украина қуролли кучлари сўнгги кунларда Россия қўшинлари босиб олган тўртта қишлоқни қайтариб олишди.
Операциялар Донецк ва Суми вилоятларида бўлиб ўтиб, ушбу ҳудудларда Украина қуролли кучлар Россия армиясининг ёзги ҳужумларини тўхтатишда давом этмоқда. Хусусан, украин ҳарбийлари Донецк вилоятидаги Ялта ва Воскресенка қишлоқларини озод қилиш тўғрисида ҳисобот беришди. Тарқалган видеолавҳалардан 31-механизациялашган бригада ва 505-денгиз пиёдалари баталони жангчилари вайрон бўлган бинолар устида Украина байроқларини кўтараётганини кўриш мумкин.
Шунингдек, Николаевка қишлоғи ҳам қайтариб олинган. У ерда «Рубеж» ҳужум бригадаси рус ҳарбийларини яширинган жойлардан қувиб чиқарган.
Украина оммавий ахборот воситалари Суми вилоятидаги Кондратовка қишлоғини озод қилишни алоҳида муваффақият, деб аташди. Ушбу аҳоли пункти май ойида Россия қўшинлари томонидан босиб олинган эди, ўшандан бери у ер учун оғир жанглар бўлиб ўтганди.
Шундай бўлсада фронтдаги вазият Украина қуролли кучлари учун қийин бўлиб қолмоқда. Сўнгги икки ой ичида Украина 30 дан ортиқ аҳоли пунктларини йўқотди ва йил бошидан бери Россия 2500 квадрат километр майдонни эгаллаб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг