«Украина ҳақида Украинасиз гапириш мумкин эмас» — Зеленский Аляска саммити натижаларини тан олмаслигини билдирди
Фото: AP
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, мамлакат ҳукумати Россия ва АҚШ президентлари ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган саммитда Украина иштирокисиз қабул қилинган қарорларни тан олмайди. Бу ҳақда у ТАСС агентлиги орқали маълум қилди.
— Украина ҳақида Украинасиз гапириш мумкин эмас ва бунга ҳеч ким рози бўлмайди. Бу суҳбат уларнинг икки томонлама муносабатлари учун муҳим бўлиши мумкин, лекин Украина ҳақида бизни иштирокимизсиз қарор қабул қила олмайдилар. АҚШ президенти буни тушуниши ва ҳисобга олишига ишонаман, — деди Зеленский «Ёшлар бу ерда» форумида.
Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп 15 август куни Аляскада учрашади. Саммитда асосий эътибор Россия–Украина урушига доир узоқ муддатли тинчликка эришиш йўлларини муҳокама қилишга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг