Украина энди Москвани нишонга олди

20:16 21 Август 2024 Дунё
633 0

Украина Курск вилоятига ҳужумини давом эттирар экан, Москвага энг йирик учувчисиз учоқлар билан зарба берди. Россия Мудофаа вазирлиги чоршанба куни мудофаа кучлари Москва ва унинг атрофидаги 11 та дронни уриб туширгани, баъзилари Подольск шаҳри устидан Кремлдан 38 км жанубда қулаганини маълум қилди.

"Бу Москвага дронлар билан ҳужум қилишнинг энг йирик уринишларидан бири", деди Москва Мери Сергей Собянин.

Москвага дрон ҳужумлари камдан-кам учрайди. Украинанинг Россия пойтахтини нишонга олишга бўлган сўнгги уриниши 2023 йил май ойида бўлган эди. Ўшанда саккизта дрон уриб туширилган. Чоршанба куннинг ўзида эса 45 та Украина дрони йўқ қилинган. Улардан ташқари Брянск чегара минтақасида 23 та, Белгород чегара минтақасида 6 та, Калуга вилоятида 3 та ва Курск вилоятида 2 таси уриб туширилган. Шунингдек, Россия нашрлари Москва вилояти билан чегарадош Тула вилоятида 2 та дрон йўқ қилинганини хабар қилди.

Бунгунга келиб Украина Курск ҳудудининг 1263 кв км, жумладан, 93 та аҳоли пунктини назорат қилаётганини даъво қилмоқда. Чоршанба куни Украина кучлари Россиянинг Жанубий Ростов вилоятида жойлашган С-300 Зенит ракета тизимига зарба берганини айтди.

Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев Украина бутунлай мағлуб бўлмагунча икки мамлакат ўртасида музокаралар бўлмаслигини ваъда қилди.

Маълумотларга кўра, Владимир Путин ҳарбийларга 1 октябргача Курск вилояти устидан назоратни тўлиқ қайтаришга буйруқ берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?