Уйчи туманининг боғ қатор ораларига тўқсонбости экинлар экиш бўйича тажрибаси ўрганилди
Наманган вилоятининг Уйчи туманида ерлар самарадорлигини ошириш, жумладан, боғ ва токзор қатор ораларидан оқилона фойдаланиш бўйича етарли тажриба тўпланган. Туман фермерлари бундан ташқари адирликларда деҳқончилик қилиш имкониятларини ҳам тўла –тўкис ишга солишмоқда. Бу ерда оралиқ (тўқсонбости) экинлар экиш ва улар агротехникасини тўғри амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бўйича республика минтақавий семинари ўтказилди. “Комилжон Набиев” номли боғдорчилик фермер хўжалигида ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фермерлар кенгаши раиси А.Ҳайитов раҳбарлигида Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари мутасаддилари, соҳа мутахассислари, фермерлар иштирок этдилар.

Амалий равишда ўтказилган семинарда иштирокчиларга мазкур хўжаликнинг 5 гектарлик майдонида тўқсонбости экинлари экиш ва улар парваришини тўғри ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар кўрсатилди. Хўжаликнинг бир гектар майдонида 400 туп бодом, 2 гектар боғида 550 туп олхўри мавжуд. Боғ қатор ораларида сабзавот экинлари экиб, парваришланади. Айни вақтда 3 гектар майдондаги боғ қатор ораларида пиёз баравж ривожланмоқда.Умуман олганда, Уйчи туманидаги мавжуд 72 та боғ ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларида 875 гектар майдон бўлиб, ҳозирда уларнинг 510 гектарига тўқсонбости экинлар жойлаштирилган ва парвариш қизғин давом эттирилмоқда.

-Биз ҳам боғ ва токчиликка ихтисослашган 170 та фермер хўжалигида қатор оралари деҳқончилигини йўлга қўйганмиз, -дейди семинар иштирокчиси, Андижон вилоятидаги Бўстон туман фермерлар кенгаши раиси ўринбосари Ноибжон Тўйчиев. – Уларда экиладиган тўқсонбости экинларнинг гектаридан 15-20 тоннагача ҳосил оламиз. Бугун Уйчида адир ерларда пиёз етиштириш бўйича тўпланган тажрибани ҳам ўрганиб, уни ўзимизда кенг қўллашни ният қилдик.

Ўзаро мулоқот шаклида ўтказилган тадбирда ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш бозордаги нарх-наво барқарорлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Семинарда Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев иштирок этди ва муҳим вазифаларни белгилаб берди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг