УЕФА Чемпионлар лигаси финалини Лиссабон ёки Лондонга кўчиришга қарор қилган — Манба
УЕФА Чемпионлар лигасининг финал баҳсини Истанбулдан бошқа шаҳарга кўчирилиши мумкин.
Манбага кўра, Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувини Лиссабон ёки Лондонга кўчиришга қарор қилган. Якуний фикр яқин бир неча соат ичида эълон қилинади.
Олдинроқ Туркия коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни оғирлашгани боис мамлакатда 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ карантин жорий қилган эди. ШУ боис Буюк Британия ҳукумати Туркияни «қизил рўйхат»га киритган ва бу мамлакатдан қайтган фуқаролар ўн кунлик мажбурий карантиндан ўтишлари керак. Чемпионлар лигаси финалида эса Англиянинг икки клуби — «Манчестер Сити» ва «Челси» баҳслашади.
Манбага кўра, УЕФА Истанбулга 2023 йилда Туркия Республикаси юз йиллиги нишонланиши муносабати билан Чемпионлар лигаси финалини ўтказишни таклиф қилиши мумкин.
«Манчестер Сити» ва «Челси» ўртасидаги финал баҳси 29 май куни бўлиб ўтади.
Ўйинни Англиядаги «Уэмбли» стадионида ўтказиш варианти таклиф қилинган. Бундан ташқари, Англиянинг «Астон Вилла» клуби УЕФАга учрашувни ўзининг «Вилла Парк» стадионида ўтказиш таклифи билан чиққан. Бироқ, Бирмингемдаги стадион УЕФА стандартларига жавоб бермаслиги айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг