«Учта олтин, бешта бронза ҳамда жаҳон рекорди»: Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида муносиб иштирок этишди

13:20 27 Февраль 2025 Спорт
371 0

Малайзияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ҳамюртларимиз мазкур мусобақада совринли ўринларни эгаллашди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Унга кўра, мусобақада иштирок этган спортчиларимиз якунда юқори натижалар қайд этиб, 3 та олтин ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ҳамюртимиз Самира Исмоилова мазкур мусобақа кашфиётларидан бирига айланиб, турнир давомида 2 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

«Самира Исмоилова яккалик таъқиб пойгаси дастуридаги ёшлар ўртасидаги Осиё ва жаҳон рекордини ўрнатди. Спортчимиз 3 000 метр масофани 3:46.800 дақиқада босиб ўтди», — дейилади қўмита хабарида.

Бундан ташқари, катталар ўртасидаги мусобақада Дмитрий Бочаров олтин медални қўлга киритган бўлса, Асал Ризаева ва Нафосат Қозиева омниум, жуфтлик, ҳамда очколар учун гуруҳ пойгасида бронза медалларига эга чиқишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?