Учқўрғонда кўп қаватли уйлар учун замонавий газ таъминоти ечими жорий этилмоқда
Маълумки, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий талабларда кўп қаватли тураржой биноларида пропан газдан фойдаланишга рухсат этилмаслиги белгилаб қўйилган. Наманган вилоятининг олис Учқўрғон туманида ҳам бу ҳолат аҳоли учун газ таъминотида муайян ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.
Айни соҳадаги вазиятни юмшатиш мақсадида туманда Япониянинг “Ito f system” компанияси ва “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали ҳамкорлигида янги технологик ечимлар асосидаги лойиҳани амалга оширишга киришилди. Унга кўра, пропан газни махсус ускуналар орқали қайта ишлаб, табиий газга ўхшаш таркибга келтирувчи хавфсиз ва экологик технология жорий этилиши кўзда тутилган.

— Дастлабки босқичда Учқўрғон шаҳрида жойлашган 10 та кўп қаватли тураржой биносидаги юзта хонадонга арзон ва қулай ёқилғи Япония технологиясини қўлланган ҳолда етказила бошланди, — дейди газ таъминоти бўйича туман идораси бошлиғи Жаҳонгир Маҳмудов. — Қувватлантирилган пропан гази фойдаланиш коэффициентининг юқорилиги билан истеъмолчиларга маъқул тушмоқда.
Айтиш керакки, янгилик табиий газ таъминоти етарли бўлмаган Учқўрғон туманида аҳоли учун катта қулайлик яратади. Яқин кунлар ичида бу ерда яна 10 та кўп қаватли тураржой бинолари марказий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган газ таъминотидан баҳраманд бўлади. Шу тариқа аҳоли учун жиддий муаммога айланган масала босқичма-босқич ечимини топади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг