“Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари” республика анжумани бўлиб ўтмоқда
Илму маърифатли авлод таълим – тарбияси барча даврларда ҳам долзарб бўлиб келган. Ҳаёт давлат ва жамият олдига ўта масъулиятли вазифаларни қўяётган шу паллада эса ўғил – қизларимизнинг замонавий билимларни чуқур эгаллашлари, она – юртга, миллий қадриятларимизга нечоғли меҳру муҳаббат қўйганликлари ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Негаки, ҳар қандай тараққиётга илму маърифат орқали эришилади. Бухорода бўлиб ўтаётган “Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари” республика анжумани мазмун – моҳиятида шу фикр устиворлик қилмоқда.
Анжуманнинг шу ном билан аталган асосий тадбири Мир Араб олий мадрасасида бўлиб ўтди. Бу бежиз эмас. Мир Араб минтақамиздаги кўҳна билим масканларидан саналади. Ушбу мадрасанинг тарихи Убайдуллахон даврига бориб тақалади. 1535 – 1536 йилларда Саййид Абдуллоҳ Яманий томонидан қурдирилган бу мадрасада дунёнинг турли минтақаларидан келган толиби илмларга диний ва дунёвий билимлар берилган, айни дамда ҳам у ўз фаолиятини давом эттираяпти. Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Мир Араб олий мадрасаси учун миллий ва замонавий меъморлик анъаналари уйғунлашган янги бинонинг барпо этилиши илму маърифатга бўлган бир эътибор намунаси бўлди.
Анжуман очилиш маросимида республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Минҳожиддин Мирзо онлайн тарзда сўз олиб, республикамизнинг турли вилоятларидан келган маърифат тарғиботчилари, олим ва зиёлилар эътиборини соҳа олдида турган долзарб вазифаларга қаратди. “Нуроний” жамғармаси Бухоро вилоят кенгаши раиси С. Ҳусенов, сиёсий фанлар доктори, профессор Н. Жўраев, фалсафа фанлари доктори, профессор, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Ж. Шермуҳаммедова ва бошқалар ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, соҳаги ишлар самарадорлигини ошириш масалалари хусусида тўхталдилар.
- Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб – қувватлаш жамоат фонди, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу анжумандан кўзлаган мақсадларимиз кўп,- дейди республика Маънавия ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими раҳбари Марҳабо Пардаева. - Тадбир аввало соҳа ходимлари учун ўзаро тажриба алмашиш майдончаси вазифасини ўтайди. Соҳага кириб келаётган ёш мутахассислар учун маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, анжуман иш режасига мувофиқ , “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”га оид давлат дастури доирасидаги тегишли вазифаларни бажариш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилаяпти.
Дарҳақиқат, “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китоби тақдимоти, “Меҳр – мурувват ва саховат”, “Маърифат тур” ижтимоий лойиҳалари, “Миллий қўшиқлар ва мақом” концерт дастури анжуман иштирокчилари ва ёшлар ўртасида ўзига хос мулоқот майдонига айланмоқда.
Анжуман эртага ҳам давом этади.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг