Уч нафар шахматчимиз жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Сербияда ўтказилаётган мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпионати «FIDE World School Chess Championships 2025» ўз якунига етди. Бу ҳақида «ЎзА» хабар берди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу дунё биринчилигида ўзбекистонлик ёш шахматчилар ҳам муваффақиятли иштирок этишди.
Жумладан, Сарвиноз Бегмуратова 13 ёшгача қизлар ўртасида 9 имкониятдан 7,5 очко тўплаб, бирор мағлубиятсиз чемпионликни қўлга киритди. Бегмуратова ушбу муваффақияти билан ФИДE Wомен ФИДE Мастер унвонини олиш имкониятига ҳам эга бўлди.

Шунингдек, Нилуфархон Имомқўзиева 15 ёшгача қизлар ўртасидаги баҳсларда 7 очко жамғариб, мусобақа шоҳсупасидан жой олди. Имомқўзиева Сербия, Руминия, Ҳиндистон, Куба ҳамда Грузиянинг кучли шахматчилари билан баҳсда устун келиб, халқаро рейтингини 60 пунктга ошириб олган.

Бундан ташқари, Нурмуҳаммад Неъматиллахонов 9 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда 7,5 очко жамғариб, биринчиликни қўлга киритди.
Ушбу ёш тоифасидаги қизлар баҳсида Мадинабону Асадова учинчи ўринни эгаллаган бўса, 7 ёшгача қизлар ўртасида Моҳинур Аъзамхўжаева кумуш медаль билан тақдирланганди. 17 ёш тоифасида Хондамир Элмирзаев эса шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

«FIDE World School Chess Championships 2025» мусобақаси якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан Қозоғистон вакилларидан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг