«Ucell» компанияси жаримага тортилди

17:04 20 Январь 2025 Жамият
382 0

Рақобат қўмитаси реклама қонунчилигини бузгани учун «Coscom» («Ucell») МЧЖни жаримага тортди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилган.

Реклама қонунчилигига риоя қилиш юзасидан олиб борилаётган мониторинг жараёнларида «Ucell» мобил алоқа оператори томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламалар бўрттириб юборилганлиги аниқланди.

Қўмита махсус комиссияси компанияга «Реклама тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатди ва молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилди.

Шунингдек, қонунбузарлик ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан операторга кўрсатма берилди. Махсус комиссиянинг бу қароридан норози бўлган томон қўмитанинг Апелляция кенгаши ёки судга мурожаат қилиши мумкинлиги таъкидланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?