Туя пойгасидан киберспортгача: Ислом бирдамлиги ўйинлари бошланишига саноқли кунлар қолди

08:25 10 Сентябр 2025 Спорт
55 0

Фото: AI

Жорий йилнинг 8 ноябрь санасида Саудия Арабистонининг Риёд шаҳрида VI Ислом Бирдамлиги Ўйинлари старт олади. Ушбу йирик мусобақада дунёнинг 57 мамлакатдан келадиган энг кучли спортчилар 23 та спорт тури бўйича беллашади.

Бу йилги мусобақаларда параспортчилар ҳам 2 та йўналишда ўзаро куч синашиши белгиланган. Бу сафар дастурга, шунингдек, илк маротаба туя пойгаси ва киберспорт (e-Sport) ҳам киритилган.

Спорт турлари:

  • қўл тўпи (гандбол);
  • баскетбол 3х3;
  • сузиш;
  • қиличбозлик;
  • енгил атлетика;
  • муайтай;
  • таэквондо;
  • волейбол;
  • туя пойгаси (илк маротаба);
  • стол тенниси;
  • каратэ;
  • кураш;
  • футзал;
  • оғир атлетика;
  • дзюдо;
  • дуатлон;
  • от спорти;
  • бокс;
  • ушу;
  • киберспорт (илк маротаба);
  • жиу-жицу.

Пара спорт турлари:

  • пара оғир атлетика;
  • пара енгил атлетика.

Мусобақалар ва маданий тадбирлар Риёд шаҳридаги бир қатор спорт иншоотларида бўлиб ўтади. Ҳар бир жой спортчилар ва томошабинлар учун юқори даражадаги қулайлик тақдим этиши мақсад қилинган.

  • «Princess Nourah University» – Спортчилар шаҳарчаси;
  • «Boulevard City»;
  • «Prince Faisal bin Fahd Olympic Complex»;
  • «Al Janadriyah»;
  • «Prince Faisal bin Fahd Stadium» (Al Malaz).

Маълумот учун, Ислом Бирдамлиги Ўйинлари жаҳон миқёсида аҳамиятли тадбир сифатида тан олинади ва Олимпия ўйинлари ҳамда Осиё ўйинларидан кейин учинчи энг йирик спорт мусобақаси ҳисобланади. 2005 йилда Ислом Бирдамлиги Ўйинларининг илк мусобақаси айнан Саудия Арабистонида ўтказилган.

Мазкур мусобақада Туркия – 237 та олтин медаль (жами 643 та медаль) билан умумий рейтингда биринчи ўринда бормоқда. Кейинги поғоналар эса қуйидаги кетма-кетликда:

  • Эрон – 118 та олтин, жами 321 та медаль;
  • Озарбайжон – 114 та олтин, жами 298 та медаль;
  • Ўзбекистон – 66 та олтин билан;
  • Индонезия – 56 та олтин;
  • Миср – 46 та олтин, жами 146 та медаль;
  • Марокаш – 40 та олтин, жами 146 та медаль;
  • Қозоғистон – 42 та олтин;
  • Саудия Арабистони – 37 та олтин, жами 111 та медаль;
  • Малайзия – 33 та олтин, жами 97 та медаль.

Жами медаллар сони бўйича 66 та олтин медаль билан рейтингнинг 4-ўринини эгаллаб турган Ўзбекистон делегацияси спортчиларига яқинлашиб келаётган мусобақада ҳам омад тилаймиз!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?