“Туркменэнерго” давлат электр энергетика корпорациясининг Ўзбекистонга экспорт амалиёти тўлиқ ҳажмда тикланди
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Ахборот хизмати аввалроқ бугун 2020 йил 21 февраль куни соат 6:45да Туркманистон энергетика тизимига тегишли “Мари иссиқлик станцияси” ва “Сердар” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғи фавқулотда ўчиши оқибатида Туркманистондан етказиб берилаётган электр энергияси 780 МВтдан 60 МВтгача камайгани ҳақида хабар берган эди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон энергетика тизимида 600 МВт қувват даражасида чекловлар киритилишига сабаб бўлганди.
Маълум қилинишича, бугун, соат 16:20 да Туркманистоннинг “Мари иссиқлик станцияси” ва “Сердар” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғида содир бўлган носозлик туркманистонлик энергетиклар томонидан бартараф этилиб, Ўзбекистонга электр энергияси импорти тўлиқ ҳажмда тикланди. Айни пайтда электр таъминотидан вақтинча узилган истеъмолчиларни тармоққа қайта улаш ишлари амалга оширилмоқда.
Турли носозликлар туфайли электр таъминотида рўй бериши мумкин бўлган қисқа муддатли узилишлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мутасадди ходимлари томонидан бартараф этилиб (қисқа рақами: 1154), мавжуд ёқилғи захирасига мувофиқ электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, “Ўзбекгидроэнергия” АЖ станциялари ҳам тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 декабрь санасидан буён “Туркменэнерго” давлат электр энергетика корпорациясидан электр энергияси импорти амалиётини амалга ошириб келяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг