Туркиядан импорт бўлган 126 минг 156 дона шафтоли кўчати нега ёқиб юборилди?

12:44 13 Июль 2022 Жамият
922 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан бошқа мамлакатлардан ўсимликларнинг карантинли ва ўта хавфли зараркунандалари, касалликлари ҳамда бегона ўтлар кириб келишининг олдини олиш, ҳудуд фитосанитар тозалигини таъминлаш чора-тадбирлари изчил амалга оширилмоқда. Чунки биргина зарарли организмнинг уруғ ёки кўчат орқали мамлакатга кириб келиши бутун қишлоқ хўжалигини издан чиқариш мумкин.

Яқинда ана шундай карантин назоратларидан бири Самарқанд ташқи иқтисодий фаолият масканида хизмат вазифасини ўтаётган инспекторлар томонидан Самарқанд вилоятига Туркия давлатидан импорт қилинган 126 минг 156 дона шафтоли кўчатларида ўтказилди. Назорат давомида ушбу импорт маҳсулотларидан тегишли тартибда намуна олиниб, Марказий фитосанитария лабораториясига жўнатилди. Олинган экспертиза хулосасига кўра, Туркия давлатидан импорт бўлган шафтоли кўчатлари «Олхўри чечаги вируси»- Plum Pox virus (PPV) ва «Яшил эмпоаска» - Empoasca decipiens (тирик) карантин объектлари билан зарарлангани аниқланди.

Ушбу карантин ости маҳсулотлари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоят бошқармаси, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда божхона масъулларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ёқиб юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?