Туркиядаги зилзила қурбонлари сони тўққиз минг нафардан ошди
Фото: AP
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған зилзила қурбонлари сони 9057 нафарга етганини маълум қилди.
Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 9057 кишига етди, деди Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ҳатай вилоятида қилган чиқишида.
«Айни вақтда қурбонлар сони 9057 нафарни, ярадорлар сони 52979 нафарни ташкил этмоқда», деди Туркия раҳбари.
Унинг айтишича, бугун давлат раҳбари жабр кўрган вилоятларда 6444 та бино вайрон бўлганини айтди.
Аввал хабар берганимиздек, 6 февраль куни эрта тонгда Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди.
Эрдоғаннинг таъкидлашича, ушбу ер силкинишини 1939 йилдан бери мамлакатда юз берган энг кучлиси бўлган. Унинг ортидан мамлакатда яна ўттизга яқин ер зилзила содир бўлди. Хусусан, куннинг ўртасида эса яна 7,6 магнитудали ер силкиниши қайд этилган. Туркияда уч кундан бери силкинишлар давом этмоқда.
Бугун тушдан кейин Режеп Таййип Эрдоған зилзила эпицентри Қаҳрамонмараш шаҳрига етиб келди. Туркия раҳбари табиий офатдан жабр кўрган 10 вилоятда уй-жойидан айрилган одамлар учун ҳукумат бир йил ичида уй-жой қуришига ваъда берди.
Агар Туркияга ёрдам аста-секинлик билан келаётган бўлса, қўшни Сурияда, айниқса шимоли-ғарбдаги заиф ҳудудларда логистика нуқтаи назаридан буни амалга ошириш анча қийин. Бунга 11 йилдан бери давом этаётган фуқаролар уруши ва амалдаги давлат раҳбари Башар Асад ҳукуматига қарши халқаро санкциялар ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг