Туркияда яна кучли зилзила қайд этилди
Иллюстратив фото
Туркиянинг Коня шаҳрида зилзила юз берди. Бу ҳақда Туркия табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси сайтида хабар берилди.
Маълумотларга кўра, ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 15:46 да қайд этилган. Унинг магнитудаси 5,2 баллни ташкил этди. Қўшимча тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
Шу йилнинг 14 май куни ерости силкинишлари бирданига уч давлат — Ливан, Сурия ва Миср пойтахтларида қайд этилган эди. Хабарларга кўра, Байрутда икки бор, Дамашқда бир неча бор, Қоҳирада бир бор эса зилзила қайд этилган.
Бир кун аввал Италия миллий геофизика ва вулқонология институти мамлакатнинг Неаполь шаҳри ҳудудида 4,4 магнитудали зилзила содир бўлганини хабар қилганди. Кейинроқ бу ерда яна 3,5 магнитудали силкиниш қайд этилди. Институтнинг хабар беришича, маҳаллий аҳоли зилзилаларни аниқ ҳис қилган. Расмийлар хавфсизлигини таъминлаш учун ҳудуддаги бир неча мактаб ўқувчилари ва Федерико II университети талабаларини эвакуация қилган.
Шу йилнинг 23 апрель куни ҳам Туркиянинг Истанбул шаҳрида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг