Истанбулда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
Иллюстратив фото
Бугун, 23 апрель куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. AFAD веб-сайтида маълум қилинишича, силкиниш 10 сония давом этган.
Қайд қилинишича, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 12:49 да содир бўлган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.
Бир қатор ОАВ Истанбулдаги силкинишлардан 36 дақиқа олдин Силиври шаҳри қирғоғидаги Мармара денгизи акваториясида ҳам 3,9 магнитудали зилзила кузатилгани ҳақида ёзмоқда. Зилзила яқин атрофдаги ҳудудларда ҳам сезилган.
Ҳодисалар фонида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркияда бўлиб турган барча ватандошларни огоҳлантириб, осойишта бўлишга, расмий манбалар орқали тарқатилаётган маълумотларни кузатиб боришга ҳамда хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг