Туркия Қора денгизда назоратдан чиқиб кетган дронни уриб туширди
Туркия ҳарбийлари Қора денгиз устида назоратдан чиқиб кетган ҳолда ҳаракатланаётган дронни уриб туширди. Бу ҳақида BILD маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Туркия мудофаа вазирлиги шу йилнинг 15декабр куни Қора денгиздан ўз ҳаво ҳудудига яқинлашаётган дронни уриб туширганини эълон қилган.
«F-16 қирувчи самолётлари учувчисиз учиш аппаратини аҳоли пунктларидан узоқда, назорат остидаги ҳудудда зарарсизлантирди», — дейилади мудофаа вазирлиги баёнотида.
Мазкур дронинг қаердан келгани, нима мақсадда ҳаракатлангани тўғрисида қўшимча маълумот берилмаган.
Ушбу ҳолат Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғоннинг Қора денгиз Россия ва Украина ўртасидаги қарама-қаршилик зонасига айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганидан сўнг содир бўлди.
Маълумот учун, сўнгги ҳафталарда Украина дронлари Қора денгиздаги Россия кемаларига бир неча марта дронлар ҳужумини амалга оширган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг