Туркия ҳукумати намойишчиларни қандай бостиради?

Архив фото
Туркиянинг Истанбул шаҳри ҳокими Акром Имомўғли ҳибсга олинганидан бери бутун мамлакат бўйлаб 1133 киши қўлга олинган, 123 нафар полициячи тўқнашувларда жароҳат олди.
Германиянинг “Bild” нашри Бундестаг депутати, Германия — Туркия жамияти президенти Мажид Қорааҳмадўғли ҳамда Туркиянинг Эссен тадқиқот ва интеграция маркази эксперти Юнус Улусой билан Туркияда шу кунларда юз бераётган воқеалар ривожини муҳокама қилди.
Қарааҳмадўғлининг айтишича, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған одамлар намойишлардан чарчашига умид қилмоқда, лекин бунинг акси бўлиши мумкин. Чунки мухолифат партияси катта босим ўтказмоқда.
Юнус Улусойнинг фикрича, норозилик намойишлари кундалик сиёсий ҳаётга яна йўл очиши мумкин. Шунга қарамай, ҳоким ҳибсга олиниши мухолифат ва бутун турк сиёсати учун сиёсий чегара бўлиб, курашнинг натижаси ҳали аниқ эмас.
“Ҳукумат Имомўғлини озод қиладими?” деган саволга Қарааҳмадўғли “Бу амалга ошмайдиган иш“, дея жавоб берди. Агар Имомўғли ҳақиқатан ҳам озод қилинса, бу Эрдоған даврининг тугаши бўлади. Улусой ҳам Истанбул ҳокими озод қилинишини кутмайди.
«Агар Имомўғли озодликка чиқса, у халқ қаҳрамонига айланади. Демак, Эрдоған учун даҳшатли рақибга айланади», — дейди Улусой.
Эрдоған норозиликларни куч билан бостирадими?
Бу катта эҳтимол билан амалга ошадиган сценарийдир. Агар намойишлар тўхтамаса, Туркиянинг амалдаги раҳбари уларни тарқатиб юбориши мумкин. Бунинг учун унга баҳона керак бўлади. Қорааҳмадўғли аллақачон кучни бостиришга тайёргарлик белгилари борлигини айтди. Расмийлар намойишчилар сафига киритилган «провокаторлар» деб номланган агентлардан фойдаланиб, уларни ҳуқуқбузарликларга ундаш учун фойдаланаётганига ишониш учун асос бор. Бу Эрдоғанга норозиликларни куч билан бостириш учун баҳона беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг