Туркия Ғарбни Исроилга қарши санкциялар жорий этишга чақирмоқда

Иллюстратив фото
Бир қатор Ғарб давлатларининг Фаластин давлатини тан олиш қарори Исроилга қарши санкциялар билан бирга бўлиши керак, бу икки давлат ўртасидаги можарони ҳал қилишга йўл очади. Бу фикрларни туркиялик депутат ва экспертлар айтиб ўтди.
«Умид қиламизки, Фаластинни тан олиш тўғрисидаги қарорлар билан бир қаторда Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Исроилга қарши санкциялар ва бошқа бир қатор чораларни қўллашни бошлайди», — деди Туркия — Европа Иттифоқи парламентлараро комиссияси раҳбари Исмоил Караель.
Гап шундаки, якшанба куни Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Лондон Фаластин давлатини тан олганини эълон қилди. Худди шундай баёнотлар Австралия, Канада ва Португалия ҳукуматлари томонидан ҳам қилинган.
«Биз тўғридан-тўғри телевидение орқали Исроил геноцидига гувоҳ бўлдик, Ғарб ҳамжамиятида ҳукуматнинг ҳаракатсизлиги танқиди кучаймоқда, Ғазода эса ҳаво ҳужумлари ва очликдан аёллар ва болалар ҳалок бўлмоқда. Эҳтимол, бу уч давлат раҳбарияти норозиликларни бостириш ва гўёки реал қадамлар кўрсатиш учун жамоатчилик босими остида бу қадамни қўйишга қарор қилгандир», — дейди депутат.
У бу қарор дунёни можарони ҳал қилишга яқинлаштиришига умид билдирди, чунки Фаластин давлатини тан олиш икки давлат ечимининг калитидир. Депутат Европа Иттифоқи можарога нисбатан мувозанатлироқ ва жиддийроқ позицияда туриши мумкинлигини инкор этмади.
Туркия парламентининг ҳукмрон «Адолат ва тараққиёт» партияси депутати Ҳасан Туроннинг айтишича, Исроил қўшинлари олиб чиқилмаса, узлуксиз гуманитар ёрдам етказилмаса ва бошқа қатор қадамларсиз Ғарб давлатларининг қарорлари маъносиздир.
«Исроил ишғоли давом этар экан, тан олинган Фаластин давлати барпо этилиши мумкин бўлган ер қолмайди. Шу сабабли савол туғилади: бу давлатлар ҳақиқатда Фаластин давлатини тан оладими ёки вайроналарми?» — дея саволни ўртага ташлади Турон.
У Ғарб давлатларининг иккиюзламачилигига ишора қилиб, уларнинг ҳаракатлари Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётига замин ҳозирлаган.
«Исроилга қарши қаттиқ санкцияларсиз можарони икки давлат асосида ҳал қилиш мумкин эмас», — деди Истанбул маданият университети профессори, халқаро ҳуқуқ бўйича эксперт Ҳасан Кони.
Профессор ўтган 75 йил ичида БМТ Фаластин масаласи бўйича 100 га яқин резолюция қабул қилганини, Қўшма Штатлар эса Исроилни қўллаб-қувватлаб, 56 марта вето ҳуқуқидан фойдаланганини эслатди.
Экспертнинг фикрича, АҚШ Буюк Британия ва Франциянинг Фаластинни тан олишига жавобан уларга сармоя киритишни тўхтатиши мумкин. Профессорнинг қайд этишича, Ғарб давлатлари Фаластин миллий маъмурияти назорати остидаги ҳудудларни тан олади, Ғазо сектори бундан мустасно.
Якшанба куни Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Лондон Фаластин давлатини тан олганини эълон қилди. Худди шундай баёнотлар Австралия, Канада ва Португалия ҳукуматлари томонидан ҳам қилинган.
Аввалроқ “France-Presse” агентлиги Франция президенти Эммануэль Макроннинг исми ошкор этилмаган маслаҳатчисига таяниб, 22-сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтадиган конференция чоғида ўнта давлат, жумладан, Франция Фаластинни тан олишини маълум қилганди. Бир қанча Ғарб давлатларининг Фаластин давлатини тан олиш ниятлари ҳақидаги баёнотлари Исроил томонидан рад этилган ва АҚШ томонидан қораланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг