Туркистондаги Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси 15 июндан очилади
Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси 15 июнь куни очилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ўмирзак Шўкеев ўзининг "Facebook"даги саҳифасида ёзди.
«15 июндан бошлаб Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини очамиз. Карантин муддати узайтирилганлиги сабабли ушбу объект фаолияти тўхтатилганди. Энди шаҳар меҳмонлари мақбарага ташриф буюришлари мумкин.
Шунингдек, сиз янгиланган шаҳарга гувоҳ бўласиз. Мақбара сайёҳлар учун маънавий марказ вазифасини бажаради. Энг муҳими, хавфсизлигингиз учун сиздан карантин талабларига қатъий риоя қилишингизни сўрайман», - деди Ўмирзак Шўкеев.
Эслатиб ўтамиз, Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси мамлакатда хавфли эпидемия туфайли вақтинча ёпилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг