Туман телевидениеси ғолиб бўлди

18:13 08 Июль 2019 Жамият
1232 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг қарорига кўра, шу йил 28 март-30 апрель кунлари ўтказилган “Ҳаракатлар стратегияси, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурини бажаришда НТТларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги биринчи танловда Амударё тумани телевидениеси грант соҳиби бўлди.

- “Мажбурий меҳнат-инсон ҳуқуқларига зиддир” деб номланган лойиҳамиз 30 миллион сўмлик грантга сазовор бўлганидан хурсандмиз,-дейди Амударё телевидениеси бош муҳаррири Ғуломжон Эшниёзов. - Меҳнат миграцияси, мажбурий меҳнат ва камситишлардан жабрланган одамларни ҳуқуқий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бу борадаги тарғибот ҳамда реабилитация ишларини тизимли тарзда олиб боришга асосланган мазкур лойиҳага кўра, яқин ўн ой давомида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширамиз. Хусусан, “Ҳуқуқшунос минбари”, “Ишга марҳамат!” сингари йигирмадан зиёд кўрсатув ва ахборот дастурлари эфирга узатилади.

Ҳидоят АҲМЕДОВ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер