Трампнинг иштаҳаси Оқ уйга келмасдан «очиляпти»
Дональд Трамп ўзининг биринчи ҳукумати даврида Даниядан Гренландияни сотиб олиш ҳақида гапирганида Дания бош вазири бу ғояни бемаънилик деб атаб, уни кескин рад этди. Энди Дания расмийлари Трамп иттифоқчилари ва маслаҳатчилари томонидан бу қароқ жиддий эканлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат амалдорлари «CNN»га маълум қилган.
Трамп сешанба куни Гренландия миллий хавфсизлик мақсадларида керак эканлигини таъкидлади. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Гренландия ғояси яхши эмаслиги, бунинг амалга ошмаслиги аниқлиги шунинг учун муҳокама учун ортиқча вақт сарфламаслик кераклигини айтди. Дания расмийлари эса мутлақо рози эмаслар ва Трамп вакиллари билан ушбу мавзуни муҳокама қилишни хоҳлайди.
Трамп, шунингдек, Дания Гренландия устидан назоратдан воз кечмаса ва уни ўзида сақлаб турса, кескин қаршиликларга учрашидан огоҳлантирган. Сешанба куни Трампнинг тўнғич ўғли кичик Дональд Трамп Гренландияга ташриф буюрди, бироқ Дания расмийлари билан учрашув ўтказмаган.
«Гренландия Гренландия халқига тегишли. Бизнинг келажагимиз ва мустақиллик учун курашимиз ўзимизнинг ишимиздир», — деган Гренландия Бош вазири.
Гренландия узоқ вақтдан бери АҚШ миллий хавфсизлик манфаатлари, хусусан, Россиянинг эҳтимолий ҳужумини қайтариш учун калит сифатида кўриб чиқилган. Трампнинг биринчи муддати даврида миллий хавфсизлик ходимлари Хитойнинг Арктикадаги фаолиятидан хавотирда эди. Шундай бўлса-да Дания ҳукумати президентнинг Гренландияни қўлга киритишга бўлган иштиёқини тушунмасликларини айтишди.
Шунга қарамасдан Гренландиянинг АҚШ ва НАТОдаги асосий иттифоқчиси Даниядан мустақилликка интилаётганидан хавотирлар бор. Агар Гренландия мустақил бўлса, бу оролни сиёсий жиҳатдан беқарор ва Россия ҳамда Хитой таъсирига нисбатан заифроқ қилиб қўйиши мумкин. Гренландия мустақиллигини эълон қилган тақдирда ҳам НАТО аъзоси бўладими ёки йўқми бу ҳам мунозарали.
Хитойнинг Россия билан Арктикадаги ҳарбий ҳамкорлиги сўнгги беш йил ичида ўсди. Бу икки давлат у ерда мунтазам равишда қўшма ҳаво патрулларини ўтказади ва октябрь ойида Хитой қирғоқ қўриқлаш хизмати руслар билан биринчи марта Шимолий Муз океани сувларига кирганини даъво қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг