Трамп ваъдаси: АҚШга кириш учун қонуний бўлган дастурлардан бири ёпилди
Доналд Трамп президентликка киришиш учун қилган қасамёдидан сўнг дарҳол меҳнат муҳожирларига АҚШга қонуний йўл билан кириш ва ишлаш учун рухсатнома олиш имконини берувчи «CBP One» чегара ўтиш дастурини ёпишни буюрди. Бунга қадар иловадан миллион киши фойдаланган.
20 январь, душанба куни Қўшма штатлар Божхона ва чегара хизмати веб-сайтида илова фойдаланувчиларига унинг энди ишламаётгани ва саккизта назорат-ўтказиш пунктида кириш учун барча рўйхатга олишлар бекор қилингани тўғрисида хабар қилинди.
«Мен жанубий чегарамизда фавқулодда ҳолат эълон қиламан. Ҳар қандай ноқонуний чегарани кесиб ўтиш дарҳол тўхтатилади ва биз миллионлаб хорижлик жиноятчиларни ўз мамлакатларига қайтаришни бошлаймиз», деган Дональд Трамп.
Илованинг ёпилиши муҳожирларни ҳайратда қолдирди. Трамп Америка Қўшма Штатларга миграцияни чеклаш учун янада кўпроқ чоралар кўришни режалаштирмоқда. Улар орасида «мамлакатга ҳалокатли босқинни қайтариш» учун жанубий чегарага аскарлар жўнатиш ҳам бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг