Трамп сайловда ғалаба қозонса, Украинадаги уруш тугайди (ми)?
Дональд Трампнинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчилари республикачилар номзоди бўлажак президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Украинадаги уруш поёнига етишини маълум қилишган. Улар бу учун махсус режа таклиф қилди, деб ёзмоқда «The Guardian» нашри.
Режага кўра, Украинага фақат Москва билан тинчлик музокараларига киришсагина исталган миқдордаги қурол-яроғ етказиб берилади. Шу билан бирга, АҚШ Россиянинг музокара қилишдан бош тортишига ҳам ўз реаксиясини тезда билдириб, катта миқдордаги кучини йўналтиришни кўзда тутмоқда.
Миллий хавфсизлик кенгашининг истеъфодаги генерал-лейтенантлари Кейт Келлог ва Фред Флейтц тинчлик музокаралари чоғида Трампнинг асосий ролда бўлиши режада кўрсатиб ўтилган. Бу стратегия ҳозирча расман тасдиқланмаган бўлса-да, сайловчилар орасида ижобий натижа бериши мумкин.
Трампнинг матбуот котиби Стивен Чунгнинг таъкидлашича, фақат Трамп ёки ваколатли сайлов кампанияси аъзоларининг расмий баёнотларини ҳақиқат деб ҳисоблаш лозим.
Аввалроқ «The Economist» журнали ўтказган тадқиқот америкаликларнинг кимни кўпроқ президент сифатида кўраётганини билишга қаратилган сўнгги сўровнома натижаларга кўра, 301 овоз билан республикачилардан номзод Дональд Трамп АҚШнинг кейинги президенти бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Россиянинг АҚШдаги элчиси «Владимир Путин музокараларга очиқлигини таъкидлаб, фақат бу АҚШнинг «императорлик» аралашувидан холи бўлиши керак», деган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг