Трамп қарори натижасида жаҳон миқёсида олтин нархи кўтарилди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг қарори билан автомобиль импортига жорий этилган божхона тўловларидан сўнг июнь ойидаги олтин фьючерсларининг нархи 3,1 минг доллардан юқорига кўтарилди. Бу ҳақда «Bloomberg» нашри хабар қилди.
Маълумотларга кўра, шу йилнинг бошидан буён қимматбаҳо металлнинг нархи камида 15 марта рекордини янгилади. Бунга сабаб қилиб эса Трамп маъмурияти амалга ошираётган сиёсий кескин бурилишлар кўрсатилмоқда.
Нашрга кўра, аксарият сармоядорлар Трампнинг божлар юзасидан олиб бораётган сиёсатини иқтисодиётга жиддий муаммо сифатида қарайди. Юқори божлар туфайли товарлар нархи кескин ошиб кетади.
Бундан ташқари, Қўшма Штатлар президенти бошқа тарифларни ҳам қайта кўриб чиқишини ваъда бериб, Канада, Мексика ва Европага янада қаттиқроқ чекловлар билан таҳдид қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
- Сардобанинг сири нимада?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг