Трамп ниҳоят Байденнинг ҳокимиятга келишини тан олди ва унга муваффақият тилади

02:04 20 Январь 2021 Дунё
1041 0

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг хайрлашиш нутқида Жо Байден маъмуриятининг ҳокимиятга келганини тан олди ва унга муваффақият тилади. 

Бу ҳақда Америка Оқ уйига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

«Бу ҳафта биз янги маъмуриятни инаугурациясини ўтказамиз ва мен уларга Американинг хавфсизлиги ва фаровонлигини сақлашда муваффақият тилайман», деган у.

Президент, шунингдек, Капитолийга қилинган ҳужум масаласида яна бир тўхтатилиб ўтган. 

«АҚШдаги сиёсий зўравонликларни, хусусан, Вашингтондаги Капитолийга қилинган ҳужумни оқлаш мумкин эмас», дейди у.

Жо Байденнинг инаугурацияси 20 январь куни Тошкент вақти билан 22.00да бўлиб ўтади. 

Ушбу тадбир арафасида Вашингтонда 25 мингга яқин Миллий гвардия аскари жойлаштирилган. 

Олдинроқ, Дональд Трамп ушбу тадбирда қатнашмаслигини ва 20 январь куни Вашингтонни тарк этиши маълум қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер