Ўзбекистон Президенти Давлат Эрмитажига ташриф буюрди
Фото: Президент матбуот хизмати
Санкт-Петербургдаги норасмий учрашувнинг маданий дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари билан биргаликда “Эрмитаж” давлат музейига ташриф буюрди.
Етакчилар ноёб санъат асарлари ва маданият ёдгорликлари тўпланган ушбу дунёдаги энг йирик музейларидан бирининг экспозицияси билан танишдилар. Ташриф чоғида Россия ва Европа тарихи ҳамда бадиий меросининг асосий босқичларини акс эттирган Бош музей мажмуаси заллари билан танишилди.
Делегациялар раҳбарлари Александр залида бўлиб, бадиий кумуш экспозициясини кўздан кечирдилар, шунингдек, тантанали маросимлар ва расмий тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган Пикетлар зали ва Герблар залига ташриф буюрдилар.
Қимматбаҳо металлардан тайёрланган бетакрор буюмлар сақланувчи Олтин хазина, афсонавий “Товус” механик соати жойлашган Кичик Эрмитажнинг Павильонлар зали меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди.
Ташриф давомида маданий мулоқотни мустаҳкамлаш, тарихий меросни асраб-авайлаш ва Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг