“Трамп ҳам айтади, ҳам қайтади?” — У 75 дан ортиқ давлатга нисбатан тарифларни тўхтатди

Фото: Reuters
Америка Қўшма Штатлари 75 дан ортиқ мамлакатлар учун божхона тарифларини 90 кунга тўхтатди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп маълум қилди.
«75 дан ортиқ давлат АҚШ вакилларини савдо, савдо тўсиқлари, тарифлар, валюта манипуляцияси ва монетар бўлмаган тарифларга оид муҳокама қилинаётган масалалар бўйича музокаралар ўтказишга чақирганига асосланиб, мен 90 кунлик танаффус ва ўзаро тарифларни сезиларли даражада паст — 10 фоизга рухсат бердим», — деди у.
Оқ уй раҳбарининг қўшимча қилишича, тарифларнинг тўхтатилиши зудлик билан кучга киради.
Манбада айнан қайси давлатларга тарифлар тўхтатилгани ҳақида маълумот йўқ.
Бундан ташқари, Трамп АҚШ Хитойга божларни зудлик билан 125 фоизга оширишини айтди. Унинг сўзларига кўра, Хитой «жаҳон бозорларига ҳурматсизлик» кўрсатди.
Шу йилнинг 2 апрель куни Трамп 185 мамлакат учун импорт тарифларининг янги тизимини жорий қилди. Базавий ставка барча импорт қилинадиган товарлар бўйича 10 фоизни ташкил этди ва алоҳида мамлакатлар учун у сезиларли даражада юқори бўлди — Хитой учун 34, Вьетнам учун 46 ва Европа Иттифоқи учун 20 фоиз.
Бунга жавобан Хитой ҳам Америка товарларига 34 фоизлик бож жорий қилди. Бутун дунё етакчилари Трампнинг қарорини қоралаб, жавоб чоралари билан таҳдид қилишди.
Шу фонда АҚШ фонд бозори коронавирус пандемиясининг бошида кузатилган даражага тушиб кетди. АҚШ божлар жорий қилганидан кейин дунёнинг энг бой одамлари 208 миллиард доллар йўқотган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг