Трамп Ғазо билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ваъда берди
Архив фото
Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) Ғазо секторидаги вазиятни кузатиб боради ва Фаластин анклавидаги муаммоларни ҳал қилиш ниятида. Бу ҳақда АҚШ етакчиси Дональд Трамп Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи чоғида маълум қилган.
“Биз [Ғазо сектори] ва аҳолиси муаммолари билан шуғулланамиз”, — деди Оқ уй раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Фаластин анклавида кўп ёмон нарсалар содир бўлмоқда. Маҳаллий аҳоли очликдан азият чекмоқда.
Шу йилнинг 14 май куни “Maan” ахборот агентлиги Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Исроил воситачилар иштирокида мулоқотни қайта бошлашга келишиб олгани ҳақида хабар берди. Гап Яқин Шарқдаги можаро томонлари ўртасида билвосита музокаралар ўтказиш ҳақида бормоқда. Бу ҳолатда АҚШ ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги асосий воситачига айланади.
Манбаларга кўра, ҲАМАС ва Исроилга 3 ҳафтадан 45 кунгача бўлган муддатга ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш таклиф қилинган. Агар ташаббус амалга оширилса, ҲАМАС гаровга олинган икки кишини озод қилиши керак.
Кейинчалик Мисрнинг “Shourouk” газетаси Қатарда АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф ва ҲАМАСнинг юқори мартабали вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтганини ёзди. Томонлар гаровга олинганларни озод қилиш ва Исроил қўшинларини Ғазо секторидан олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилган.
Аввалроқ, журналистлар АҚШ президенти Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишини таклиф қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг