Трамп фаластинликларни Ғазодан кўчирмоқчи
АҚШ Президенти Дональд Трамп Иордания қироли билан 1 миллиондан ортиқ фаластинликни Ғазодан қўшни мамлакатларга кўчириш ҳақида гаплашганини айтди.
Трамп минтақадаги асосий ҳамкори Иорданиядан кўпроқ фаластинликни қабул қилишни сўраган. «Мен ҳозир бутун Ғазо секторини кўриб чиқяпман ва бу ҳақиқий тартибсизлик», — деган Трамп журналистларга.
Иордания давлат ахборот агентлиги Трамп билан қўнғироқ бўлгани, бироқ фаластинликларни бошқа жойга кўчириш ҳақида гап бормаганини билдирган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, қиролликда рўйхатга олинган 2,39 миллиондан ортиқ фаластинлик қочқинлар яшайди.
Трамп вайронага учраган анклав билан чегарадош бўлган Иордания ва Мисрда ҳам одамларни жойлаштиришни хоҳлашини ва якшанба куни Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сиси билан бу борада гаплашишини маълум қилди.
Миср Ташқи ишлар вазирлиги эса якшанба кунги баёнотида фаластинликларнинг ҳар қандай мажбурий кўчирилишини рад этишини айтди. Вазирлик Трампни алоҳида тилга олмаган, бироқ Мисрнинг «фаластинликларни ўз ерларидан мажбурий кўчириш йўли билан кетказишга» қарши позициясини яна бир бор таъкидлади.
«Бундай ҳаракатлар барқарорликка таҳдид солади, минтақадаги можаронинг янада кенгайишига хавф солади, тинчлик ва жипсликда яшаш имкониятларига путур етказади», — дейилади баёнотда.
Иордания ташқи ишлар вазири ҳам якшанба куни қилган баёнотида «фаластинликларнинг ўз ерларида қолишини таъминлаш» тарафдори эканлигини эълон қилди. «Бизнинг кўчиришдан бош тортишимиз ўзгармас позициядир. Иордания иорданияликлар учун, Фаластин эса фаластинликлар учун», — деган Айман Сафадий.
Вазир, шунингдек, Иорданиянинг икки давлат ечимини ёқловчи қатъий ва ўзгармас позициясини яна бир бор таъкидлади. Шу қаторда Миср Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида халқаро ҳамжамиятни Исроил-Фаластин можаросини икки давлат асосида ҳал этишни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Трампнинг изоҳлари Ғазонинг катта қисмини вайронага айлантирган Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушнинг 15-ойига тўғри келади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Исроил ҳаво ҳужумлари биноларнинг 60 фоизига, шу жумладан, мактаблар, касалхоналар ва уйларнинг 92 фоизига зарар етказган ёки вайрон қилган. Ғазо аҳолисининг қарийб 90 фоизи кўчирилган ва уларнинг катта қисми 10 мартадан кўпроқ кўчишга мажбур бўлганди.
Трампнинг мулоҳазалари АҚШнинг узоқ йиллик ташқи сиёсатига зиддек кўринади. Исроил ҳам фаластинликларни Ғазодан чиқариб юборишни рад этиб келади, бироқ бу ташаббус коалициянинг ўта ўнг гуруҳлари томонидан қўллаб-қувватланиб келинмоқда.
ҲАМАСнинг юқори мартабали мулозимларидан бири Бассем Наимнинг айтишича, Трампнинг ўз ватанларини тарк этиш бўйича ҳеч қандай таклиф ёки ечимни қабул қилмайди.
Аввалроқ, Трамп Ғазони қайта қуришда роль ўйнаши мумкинлигини айтиб, уни денгиздаги ажойиб жой ва энг яхши об-ҳавога эга, деб мақтаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг