Трамп: «Эрон 4 ҳафта ичида ядро қуролига эга бўлиши мумкин эди»

Фото: Erin Schaff / Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, Теҳронга нисбатан амалга оширилган ҳаво ҳужумлари бўлмаганида, Эрон 4 ҳафта ичида ядро қуроли ишлаб чиқиши ва ундан фойдаланиши мумкин эди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Аслида, улар 4 ҳафта ичида ядро қуролига эга бўлишлари мумкин эди. Ва улар ундан фойдаланишарди ҳам», — деди Трамп журналист Марк Левинга берган интервьюсида.
Шу билан бирга, у ўзини ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуни «уруш қаҳрамонлари» деб атади.
«У уруш қаҳрамони, чунки биз бирга ишлаяпмиз. У қаҳрамон. Ўйлайманки, мен ҳам. Ҳеч кимга қизиқ эмас, аммо мен ҳам. Ахир, ана ўша самолётларни мен юборганман», — деди АҚШ президенти.
Эслатиб ўтамиз, 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эроннинг ядровий ва ракета дастурларига қарши ҳарбий амалиёт бошлаганди. Орaдан бир сутка ўтмасдан Эрон жавоб ҳужуми уюштирди.
Тўққиз кундан сўнг эса АҚШ Исфаҳон, Натанз ва Фордо шахарларидаги Эрон ядро объектларига зарба берди. Бунга жавобан Эрон Қатарда жойлашган, Яқин Шарқдаги энг йирик АҚШ ҳарбий базаси — «Ал-Удейд»га ҳужум қилди.
Кейинчалик Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олди. Режим 24 июндан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг