Трамп: Доҳага зарбалар ҳақидаги қарорни мен эмас, Нетаньяҳу қабул қилган

Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Доҳа (Қатар)га зарбалар бериш ҳақидаги қарор унга эмас, балки Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуга тегишли эканини маълум қилди. Бу ҳақда у Truth Social тармоғида ёзди.
«Бу қарорни мен эмас, бош вазир Нетаньяҳу қабул қилди», — деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Қатарга қарши бир томонлама бомбардимонлар — «суверен давлат ва АҚШнинг яқин иттифоқдоши, тинчлик йўлида катта таваккалчиликка қўл ураётган мамлакат»га нисбатан амалга оширилган ҳаракатлар — Вашингтон ҳамда Исроил манфаатларига хизмат қилмайди.
Трампнинг таъкидлашича, у махсус вакили Стив Уиткоффга Қатарни ҳужум ҳақида «дарҳол» хабардор қилишни топширган, бироқ маълумот кеч етказилгани боис зарбаларнинг олдини олиш имкони бўлмаган.
Президент АҚШнинг асосий мақсадлари сифатида:
— ҲАМАС томонидан ушлаб турилган барча гаровдаги шахсларни озод қилиш,
— ҳалок бўлганларнинг жасадини қайтариш,
— Исроил билан урушни дарҳол тўхтатиш зарурлигини қайд этди.
Трамп шунингдек, Исроил зарбасидан сўнг Нетаньяҳу билан суҳбатлашганини, у эса тинчликка эришиш истагини билдирганини айтди.
«Мен бу фожиа тинчликка эришиш учун имконият бўлиши мумкин, деб ишонаман», — дея таъкидлади АҚШ президенти.
Трамп қўшимча қилиб, Қатар амири ва бош вазири билан ҳам телефон орқали мулоқот қилганини маълум қилди.
«Мен уларга мамлакатимиз билан дўстона муносабатлари учун миннатдорчилик билдирдим ва уларга бундай ҳодиса уларнинг юртида қайта такрорланмаслигини кафолатладим», — деди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг