Трамп АҚШ ташқи ёрдамини 27 миллиард долларга қисқартирмоқда
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали Америка халқаро ёрдамини 27 миллиард доллардан кўпроқ қисқартирмоқда. Бу ҳақда “Politico” ўз манбаларига таяниб хабар берди.
“Расмий маълумотларга кўра, Трамп маъмурияти USAID томонидан бошқариладиган 5300 дан ортиқ грант ва 27 миллиард доллардан ортиқ шартномаларни бекор қилган. Шунингдек, АҚШ Конгрессига юборилган ҳужжатда 8,3 миллиард долларга яқин 900 га яқин дастур сақлаб қолингани кўрсатилган”, — деб ёзади нашр.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бу қисқартиришлар дунё бўйлаб одамларнинг тез-тез касалланишига олиб келиши мумкин. Чунки АҚШ дунёдаги энг йирик соғлиқни сақлаш ва гуманитар ёрдам донори ҳисобланади.
Бундан ташқари, маъмуриятнинг ушбу дастурларни тугатиш ваколатига Конгрессдаги демократлар томонидан эътироз билдирилиши кутилмоқда. Чунки маблағларни қандай сарфлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи қонун чиқарувчи ҳокимиятдир.
Шу йилнинг 10 март куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио олти ҳафталик фаолиятини кўриб чиққандан сўнг, USAID дастурларининг 83 фоизи ёпилишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, давлатнинг миллий манфаатларига жавоб бермаган ва ҳатто зарар келтирмайдиган минглаб бекор қилинган шартномалар учун ўнлаб миллиард доллар сарфланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг