Трамп АҚШ оммавий ахборот воситаларига таҳдид қилди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп бир нечта Америка ОАВларини соғлиғининг ёмонлашиб бораётгани ҳақидаги хабарларни нашр этгани учун туҳматда айблади ва уларга қарши санкциялар қўллаш билан таҳдид қилди. У бу ҳақда ўзининг «Truth Social» ижтимоий тармоғида ёзди.
У шу ўринда давлат раҳбари сифатидаги вазифаларини муваффақиятли бажараётганини ва тез-тез тиббий кўрикдан ўтаётганини қўшимча қилди.
Трампнинг сўзларига кўра, у сарфлаган барча вақт ва кучга қарамай, “The New York Times” ва бошқа бир қатор нашрлар унинг “сустлашаётганини”, аввалгидек ақлий жиҳатдан ўткир эмаслигини ёки соғлиғи ёмонлашганини ҳақида ёзган.
“Улар бу ҳақиқат эмаслигини, мен жуда кўп, эҳтимол аввалгидан ҳам кўпроқ ишлаётганимни билишса-да», шундай қилди дея таъкидлади АҚШ раҳбари.
Шу ўринда Трамп қачон “сустлаша” бошлашини билишини қўшимча қилиб, аммо бу ҳозир содир бўлмаётганини қайд этган.
Президент унинг соғлиғи ёмонлиги ҳақидаги оммавий ахборот воситалари хабарларини “исён ва ҳатто давлатга хиёнат қўзғашга” қаратилган очиқчасига ёлғон ва туҳмат деб атади.
“Улар (оммавий ахборот воситалари) халқнинг ҳақиқий душмани ва биз бу борада бирор нарса қилишимиз керак”, — дейди Оқ уй раҳбари.
Шу йилнинг ноябрь ойи охирида “The New York Times” газетаси 79 ёшли Трампнинг ғайратли ва фаол сиёсатчи қиёфасини сақлаб қолиш тобора қийинлашиб бораётгани ҳақида қайд этилган мақола чоп этди.
Журналистларнинг хабар беришича, президент Оқ уй тадбирлари пайтида бир неча марта ухлаб қолган ва вақти-вақти билан нутқ сўзлашни ҳам ўтказиб юборган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг