Трамп: АҚШ Баграм авиабазасини қайтариб олиш режасини кўриб чиқмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Афғонистондаги Баграм авиабазаси устидан назоратни қайтариб олиш учун ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан қўшма матбуот анжуманида гапирди.
— Биз Баграмни ўзимизга қолдирмоқчимиз. Бу дунёдаги энг йирик авиабаза. Уни ҳеч қандай шартларсиз топшириб қўйдик. Айтганча, биз уни қайтариб олишга уринмоқдамиз. Яхши эшитиляптими? Бу кичиккина сенсацияга айланиши мумкин, — деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ базани қайтариб олишга бир неча сабабга эга.
— Биз уни қайтариб олишни хоҳлаймиз, чунки улар биздан айрим нарсаларни кутяпти. Бироқ асосий сабаб шундаки, бу база Хитой ўзининг ядро қуролини ишлаб чиқарадиган ҳудуддан атиги бир соатлик масофада жойлашган, — деди Трамп.
Маълумот учун, 2001–2021 йилларда Баграм аэродроми АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг Афғонистондаги энг йирик базаси бўлиб хизмат қилган. 2021 йил июль бошида америкаликлар базани тарк этган, 15 август куни эса у Толибон назоратига ўтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг