Трамп 2028 йилги президентлик сайловларида эҳтимолий ворисини маълум қилди

Фото: Fox
АҚШ президенти Дональд Трамп 2028 йилги президентлик сайловларида ўзининг эҳтимолий вориси сифатида вице-президент Жей Ди Вэнсни кўрмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Менимча, адолатли бўлиш учун шундай деб айтсак тўғри бўлади — у вице-президент», — деди Трамп мазкур масала юзасидан берилган саволга жавобан.
Трампнинг таъкидлашича, Вэнс сайловларда унинг ўрнини босиши мумкин. Шу билан бирга, у вице-президентликка Жей Ди Вэнснинг сайловдаги эҳтимолий ҳамроҳи сифатида АҚШ давлат котиби Марко Рубиони кўрмоқда.
«Менимча, Марко, эҳтимол, Жей Ди билан биргаликда қандайдир шаклда ҳаракат қилувчи шахсга айланади», — деди Трамп.
Шу билан бирга, у ҳозирча ҳеч қандай якуний хулоса чиқармасликка чақирди:
«Албатта, бу ҳақда гапириш учун ҳали эрта. Бироқ, Вэнс ўз вазифасини жуда яхши бажармоқда ва ҳозирги пайтда у асосий даъвогарлардан бири бўлиши мумкин», — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Дональд Трамп 2028 йилги сайловларда иштирок этмаслиги мумкинлигини билдирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг