«Трактор» Осиё Элит чемпионлар лигасида йирик ғалабага эришди
Кеча, 20 октябрь куни Осиё Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг 3-тури доирасидан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Эроннинг «Трактор» жамоаси ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Шаржа» клуби билан куч синашди.
Учрашув Эрон клубининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган гўлларга Реги Лушкя (2 та), Масуд Каземайни, Даниал Эсмаилифар ва Меҳди Ҳашемнажод муаллифлик қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Одилжон Ҳамробеков ўйин қайдномасидан ўрин олди, аммо майдонга туширилмади.
Маълумот учун, «Трактор» клуби кейинги ўйинини 25 октябрь санасида «Гол Гоҳар» клубига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг