Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Бугун, 18 ноябрь куни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятида кадрлар ўзгаришларини амалга оширди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Президент фармонига кўра, 2021 йилнинг май ойидан буён Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишлаб келган Абдужаббор Раҳмонзода эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Ушбу лавозимга бунгача Тожикистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Насриддин Исматулло тайинланган.
Шу билан бир қаторда, Ҳукумат қарорларига биноан, Насриддин Исматулло ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинган. Унинг ўрнини эса Фаррух Ҳамрализода эгаллаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Котрина Кулбите — Литванинг «Энг яхши аёл мураббийи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг