Тожикистондан келтирилган жами 32 кг наркотик модда ашёвий далил сифатида олинди
Фарғона вилоятида Тожикистондан келтирилган жами 32 килограмм наркотик модда ушлаб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистондан контрабанда қилинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи фуқаронинг Қўқон шаҳридаги яшаш хонадони кўздан кечирилган.
Натижада хонадон ошхонасида 4 килограмм 572 грамм «опий» ҳамда 1 килограмм 58 грамм «гашиш» моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, унга тожикистонлик наркосавдогарлар WhatsApp мессенжеридан юборган геолокация орқали муқаддам Данғара тумани ҳудудига яшириб кетилган 9 килограмм 980 грамм «опий» моддаси олинган.
Бундан ташқари, унга гиёҳвандлик воситаларини қайта ишлаб, истеъмолга тайёр ҳолатга келтириш учун ёрдам берган, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи шахс ўзининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилгани аниқланиб, ундан ҳам 7 килограмм 226 грамм «опий» моддаси олинган.
Бошқа ҳолатда эса Қўқон шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётган маҳаллий фуқаро бошқарувидаги «Lacetti» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унда муқаддам 34 минг АҚШ долларига сотиб олинган 5 килограмм 22 грамм «опий» моддаси борлиги маълум бўлган.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, унга наркотик моддани сотган ҳамшаҳари ва унинг жиноий шериги бўлган Тожикистон Республикаси фуқароси қўлга олинган.
Шунингдек, тожикистонлик фуқаронинг Ўзбекистон туманидаги хонадонидан ҳам 2 килограмм 362 грамм «опий» моддаси олинган.
Қўқон шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда «Nexia» русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган ва унда йўловчи сифатида кетаётган фуқарога тегишли сумка ичида 982 грамм «гашиш» моддаси борлиги маълум бўлган.
Аниқланишича, у гиёҳвандлик воситасини муқаддам тожикистонлик наркокурьерлар томонидан Қўқон шаҳри ҳудудига яшириб кетилган хуфия жойдан олган.
Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса бир шахс Тожикистон Республикасидан олиб келинган 989 грамм «гашиш» моддасини харидорга 150 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 246- (контрабанда) ва 273-моддалари (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг