Тожикистонда “101 рейс" фильмининг премьераси бўлиб ўтди
Тожикистонда Кинематография агентлиги буюртмаси билан Акром Шохназаров режиссёрлигида суратга олинган “101 рейс” фильмининг премьераси бўлиб ўтди. “Ўзбек кино кунлари” доирасида ташкил этилган мазкур намойиш Душанбедаги “Кохи Навруз” маданият саройида ўтказилди.
“101 рейс” фильмида 2001 йил 11 сентябрь куни машъум теракт туфайли Тошкент-Нью-Йорк йўналишида парвоз қилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти экипаж аъзоларининг жасорати тўғрисида ҳикоя қилинади. Фильм тожик киномухлислари томонидан илиқ кутиб олинди.
Кино кунлари доирасида яна шунингдек, мезбонлар учун “Бир кунлик тўй”, “Тутқунлик” ва “Матонат мактаби” фильмлари тақдим этилади. Ушбу фильмлар намойиши тожик кинотеатрлари ҳамда телеканалларида ўтказилиши белгиланган. Шу билан бир қаторда, фильм ижодкорлари билан ижодий суҳбатлар ва фотосессиялар бўлиб ўтмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг