Тожикистон ТИВ Россия элчисига тожик фуқаролари ҳуқуқлари бузилгани учун норозилик нотасини топширди
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Семён Григоревни чақириб, унга норозилик нотасини топширди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Ташқи ишлар вазирлиги Россияда тожикистонликларга нисбатан салбий муносабатнинг кенг намоён бўлиши, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилишидан жиддий хавотир билдирди.
Нотада таъкидланишича, бундай ҳаракат фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланилади, бу тожик-Россия муносабатлари руҳи ва анъаналарига тубдан мос келмайди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, норозилик нотаси Москва аэропортларидаги вазият туфайли юборилган.
27 апрель ҳолатига кўра, биргина Внуково аэропортининг вақтинчалик сақлаш зонасида тегишли санитария шароитлари бўлмаган 1 мингга яқин Тожикистон фуқаролари бўлган.
Қолганларнинг умумий сонидан кўп соатлаб кутишдан сўнг 322 киши Россия ҳудудига киритилди. Шу билан бирга, мавжуд маълумотларга кўра, Россия ҳукумати 306 кишини «қувиб чиқариш рўйхати»га қўшиш ниятида. Бундай чеклов чоралари фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланилмоқда, дея таъкидлади Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Шанба куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ватандошларига мамлакатга киришдан оммавий равишда рад этилгани ҳақидаги хабарлардан кейин Россияга бормасликни тавсия қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг