Тожикистон билан чегара ҳудудда замонавий савдо-логистика маркази қурилмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Ботир Мадиёров/“Халқ сўзи”. Айни кунларда Бешариқ туманининг қўшни Тожикистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган “Андархон” назорат-ўтказиш пункти ёнида замонавий савдо-логистика маркази қурилиши жадал давом этмоқда.
“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси тасарруфидаги ушбу савдо-логистика маркази 6 гектар майдонда ташкил этилади. Истиқболли лойиҳа доирасида 86 миллиард сўм маҳаллий инвестиция маблағи йўналтирилиб, мажмуада 200 та савдо дўконлари, меҳмонхона, банк, логистика маркази ҳамда кафе-ресторанлар жойлаштирилади.
Савдо-логистика маркази ишга туширилиши натижасида Ўзбекистон ҳамда Тожикистон тадбиркори томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлари дўконларга жойлаштирилиб, шу ернинг ўзида савдо алоқалари йўлга қўйилади. Шу тариқа марказда хизмат кўрсатиш соҳасида минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
—Туманимиз қўшни Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти билан чегарадош ҳудудда жойлашган бўлиб, кейинги йилларда тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик кўлами кенгайиб бормоқда, — дейди “Андархон” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Авазбек Абдураҳмонов. — Бу марказнинг ишга туширилиши эса икки томонлама улгуржи ва чакана савдони ривожлантиришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг