Тошкентга меҳнати сингган машҳур рассом вафот этди
Таниқли рассом Владимир Бурмакин 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бадиий академияси хабар берди.
Қайд этиш керакки, у кўплаб жаҳонга машҳур суратларнинг муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, Тошкентдаги монументал паннолар, жумладан, «Пахтакор» метро бекати, «Халқлар дўстлиги» саройи ва бошқаларнинг муаллифи ҳамдир.
Маълум бўлишича, 31 август куни таниқли рассом, санъат арбоби, Бадиий академия аъзоси, «Фидокорона хизматлари учун» ордени соҳибидир.
Владимир Бурмакин 1938 йилда Екатеринбургда туғилган. Шунга қарамасдан, болалик ва ёшлик йилларида Ўзбекистонда таълим олган. Мактабдан сўнг Павел Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртида ўқиган.
Сўнгра Самарқандда икки мактабда тасвирий санъат ва чизмачилик ўқитувчиси бўлиб ишлаган, Тошкентдаги Офицерлар уйида бош рассом бўлган. Кейинчалик Тошкент театр ва рассомлик институтига ўқишга кирган.
1970 йилларнинг ўрталарида Владимир Бурмакин «Халқлар дўстлиги» санъат саройи, «Пахтакор» метроси бекати, «Меҳнат захиралари» спорт комплекси ҳамда «Зарафшон» ресторанининг юз қисми учун паннолар яратган. Шунингдек, у Тошкент аэропорти, собиқ Сенат биносининг ички зали ва бошқа мозаикалар муаллифи ҳамдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг