Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги «Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–135-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридан Қамчиқ довони орқали Фарғона водийси вилоятларига микроавтобус қатнови ташкил этилади.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорига мувофиқ шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер танловлари 2024 йилнинг 1 май санасида бўлиб ўтади.
Тендерга қўйилган лотлар:
ЙТ – 1150-сонли Тошкент ш. – Наманган ш. икки томондан
ЙТ – 1151-сонли Тошкент ш. – Фарғона ш. икки томондан
ЙТ – 1153-сонли Тошкент ш. – Андижон ш. икки томондан
Ушбу йўналишда қатновларни амалга оширишда қуйидаги талаблар мавжуд:
— Қамчиқ довони орқали йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари ўн тўрттагача ўриндиққа эга бўлган М2 тоифадаги транспорт воситаларига;
— бунда фақат 1 апрелдан 1 ноябрга қадар бўлган даврда кундузи;
— ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган ва газ баллон ускуналари ўрнатилмаган;
— секинлаштирувчи ускунаси (тоғ тормози) мавжуд бўлган;
— ҳаракатни кузатиш навигация қурилмаси ва тахограф ўрнатилган транспорт воситаларида камида 7 йил стажи бор ҳайдовчиларга автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қатновни амалга оширишга рухсат берилади.
Тендерга жойлаштирилган йўналишлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш ҳамда тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг